Футбол: Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё чемпионлар лигаси ўйинини бошқаради
112

Эртага, 15 апрель куни футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақаларининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Биз учун аҳамиятли жиҳати, Бирлашган Араб Амирликларининг «Шаржа» ҳамда Саудия Арабистонининг «Ал Таавун» жамоалари учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
Ўйинни Рустам Лутфуллин бош ҳакам сифатида бошқарса, унга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов ёрдам беради. Ҳамюртимиз Аскер Нажафалиев захира ҳаками сифатида белгиланган. VAR’да Аҳрол Рисқуллаев, AVAR эса яна бир юртдошимиз Абдурашид Худойберганов иш олиб боради.
Т.Рўзиев, ЎзА