Диққат: Энди автомобиллар билан боғлиқ қоидабузарликлар «Road 24» иловаси орқали текширилмайди

210

Эндиликда ҳайдовчилар шахсий автотранспорт воситалари билан боғлиқ маълумотларни «Road 24» мобил иловаси орқали била олмайдилар. Бу ҳақида ЙҲХХ aхборот хизмати бошлиғи Зойир Йўлдошов маълум қилди.

Билдирилишича, «Road 24» мобил иловаси ҳамда ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилган.

Шунингдек, эндиликда ҳайдовчилардан «Safe Road YHXX» иловасини юклаб олиш орқали шахсий автомобили ҳақидаги маълумотларни билиб боришлари мумкинлиги ҳам эслатиб ўтилган.

«Ҳурматли ҳайдовчилар, «Road 24» мобил иловаси билан ҳамкорлик якунига етганлиги боис, қўл телефонингиздаги «Ap Store» ёки «Play market» орқали ДЙҲХХнинг «Safe Road YHXX» иловасини юклаб, рўйхатдан ўтиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз», — дейилади ЙҲХХ ахборот хизмати бошлиғи хабарида.