Адолатга тикилган кўзлар ўйиладими?

199

Европада эронлик олим Ҳилоҳ Дутагий туҳмат кампанияси ортидан ишдан бўшатилгани айтилмоқда. Юридик факультет доцентининг фаолияти Ғазо геноцидини қоралагани ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлагани учун ЕИ ҳуқуқ мактаби томонидан тўхтатилган.

Шундан сўнг таниқли олимни қўллаб-қувватлаш учун кўплаб академиклар, турли медиа ташкилотлари, сиёсий ва маданий фаоллар қўшма баёнот билан чиқди.

“Ҳуқуқ ва сиёсий иқтисод” лойиҳаси директори ўринбосари Дутагийни 28 март куни Исроил нашри “террорчи” дея нотўғри ёрлиқлаб, унинг кампусга кириши тақиқланган эди. Унинг ўзи ишлаши ман этилишини Фаластин бўйича позицияси учун қасос ҳаракати, сўз ва академик эркинликка нисбатан конституциявий ҳуқуқи бузилиши сифатида қоралади.

Олим қўллаб-қувватланган баёнотда “айни жараён тажовузкор кучлар фаолиятини қонунийлаштириши, адолат тамойилига путур етказиши” таъкидланган.

Мусулмон Зиё, ЎзА