Трампга суиқасд қилмоқчи бўлган йигит ўз ота-онасининг қотили сифатида айбланяпти

227

АҚШнинг Висконсин штатидаги ўрта мактаб ўқувчиси АҚШ Президенти Дональд Трампга суиқасд режасининг бир қисми сифатида ўз ота-онасини ўлдирди, деб ёзган BBC.

17 ёшли Никита Касап 28 февраль куни ўз уйида жонсиз ҳолда топилган онаси – 35 ёшли Татьяна Касап ва ўгай отаси 51 ёшли Дональд Майернинг жонига қасд қилишда айбланмоқда.

Гумонланувчининг телефонидан “Тўққиз бурчак ордени” номли неонацистлар гуруҳига оид ва Адольф Гитлерга мақтов мазмунидаги материаллар топилган.

Шунингдек, терговчилар айбланувчининг Трампни ўлдириш режаси ва ҳукуматни ағдаришга қаратилган кенгроқ мақсаднинг бир қисми сифатида батафсил баён қилинган антисемит хусусиятга эга ёзувларни ҳам аниқлади.

– У Президентни ўлдириш ва Қўшма Штатлар ҳукуматини ағдариш режаси бўйича ҳамкорлари билан алоқада бўлган, – дейди терговчи.

Мусулмон Зиё, ЎзА