Маданий тадбир экологик акция билан давом этди

Нукус шаҳридаги «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи»да «Ўзбекистон – ягона Ватан!» шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган рус, қозоқ, украин, корейс ва туркман миллий-маданий марказлари вакиллари иштирокида қўл меҳнати кўргазмалари, мусиқий-адабий чиқишлар, турли йўналишларда фаолият юритаётган ННТ вакилларининг ўз ишларидан лавҳалар намойиш этилди.
Байрам тадбирининг кўтаринки руҳда ўтказилишида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари ва партия аъзолари ҳам фаол иштирок этди.
Мамлакатимизда миллатлараро тотувликни асраш, ижтимоий-сиёсий соҳалардаги ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашдаги фаоллиги учун миллий-маданий марказлар партия томонидан «Фахрий ёрлиқлар» билан тақдирланди. Шундан сўнг тадбир доирасида «Биргаликда бир кучмиз» шиори остида турли миллат ва элат вакилларидан иборат эко-кўнгиллилар иштирокида экологик акция ташкил этилиб, кўчатлар экилди.





Қорақалпоғистон ахборот агентлиги