«Паркент тажрибаси» оммалашмоқда

Бўзатов туманида «Автоматлаштирилган маҳаллада газ ҳисоблаш балансини юритиш» ва «Паркент тажрибаси» мавзусида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Бўзатов тумани ҳокими Б.Уббиниязов, «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали директори С.Ерлепесов ҳамда филиалга қарашли шаҳар ва туманлар газ таъминоти бўлимлари раҳбарлари иштирок этди.
Семинар давомида иштирокчилар намуна сифатида танлаб олинган Бўзатов маҳалласида «Автоматлаштирилган маҳаллада газ ҳисобини юритиш» ҳамда «Паркент тажрибаси» асосида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Куннинг иккинчи ярмида семинар иштирокчилари «Бўзатов тумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан тажриба асосида амалга оширилаётган ишларини кўздан кечирди.
Дастлаб, «Бўзатов тумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан Бўзатов маҳалласи ҳудудида ташкил этилган иссиқхона билан танишди. Бу ерда помидор ва қулупнай маҳсулотларини етиштириш усуллари билан яқиндан танишиб, мутахассисларнинг бу буйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларин тинглади.

Шундан сўнг, якка тартибдаги хўжаликлар ва улгуржи истеъмолчиларни таъминлаб турган газ тармоқларини тартибга соли шва уларнинг аҳолига узоқ муддат хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида «Бўзатов тумангаз» газ таъминоти бўлими ишчилари томонидан ишлаб чиқилаётган бетон устунлар билан танишди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси