Ёш регбичиларнинг катта ютуғи

173

Наманган вилоятида спортнинг регби-7 тури бўйича 17 ёшдаги ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатга қорақалпоғистонлик спортчилар ҳам муваффақиятли қатнашиб, қизлар ўртасида бўлиб ўтган беллашувларда Қорақалпоғистон Республикаси жамоаси қизлари мусобақа ғолиблигини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Нукус темир йул вокзалида спортчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазири Е.Қутибаев, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Регби федерацияси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи С.Турманов, спорт фидойилари, спортчиларнинг ота-оналари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар спортчи қизларнинг ютуғи билан самимий табриклаб, келгуси мусобақаларда муваффақиятлар тилади.

Маълумот учун айтадиган бўлсак, республикамиз жамаосини ушбу мусобақага Антон Михайлов ва Жеткер Бозоровлар тайерлади.

Адилбай Оразов,    

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси