Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги апрелни “Муҳандислик ойлиги” деб эълон қилди

223

“Муҳандислик ойлиги” доирасида техника йўналишидаги олийгоҳларда турли танловлар ва мусобақалар ўтказилади.

Шунингдек, 15-17 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Келажак муҳандислари” халқаро фестивали бўлиб ўтади.

“Келажак муҳандислари” халқаро фестивали доирасида иқтидорли ёшлар ўртасида турли мусобақалар ташкил этилади:
⁃ “Drone racing”
⁃ Ҳаво жанги
⁃ Ракета моделлаштириш
⁃ Роботлар жанги
⁃ Робототехника мусобақаси
⁃ 3D моделлаштириш мусобақаси
⁃ Муҳандислик ишланмалари кўргазмаси
⁃ Авиамоделлар кўргазмаси
⁃ “Art Engineering” намойишлари
⁃ “Саноат муаммолари учун ечимлар” ҳакатони

Муҳандислар сафига қўшилинг ва ўз келажагингиз меъморига айланинг!