Олтинкўлда боғ яратилди

196

Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда томорқалардан фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида, маҳаллалардаги томорқалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ўрнатилган янги тизим асосида Қонликўл туманида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда туман ҳокими Б.Султанов Олтинкўл овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Хўжа овул» аҳоли пунктида ҳудуд аҳолисининг сабзавот-полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш тажрибаси билан танишди.

Ҳудудда ҳар бир хонадонда томорқага бўлган юксак эътибор турмуш фаровонлигига асос эканини амалда кўрсата олган оила эгаларига миннатдорлик билдирилди.

Тадбирда туман ҳокими ва тегишли мутахассислар иштирокида маҳаллаларда томорқа ерларидан фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш йўналишида, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан 2025 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар «йўл харитаси»га мувофиқ Олтинкўл ҚФЙ ҳудудида «Маҳалла боғи»га асос солинди.

Ҳудуд ёши улуғларининг эзгу ниятлари билан дастлабки мевали дарахт кўчатлари экилиб, боғ ораларига сабзавот-полиз, картошка ва бошқа экинларни экиш орқали қўшимча даромад топиш бўйича тажриба алмашилди.

Бундай боғ яратиш ишлари туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги