Нукус шаҳрида автотирбандликларнинг олдини қандай қилиб олсак бўлади?

193

Журналист таклифи

Кўпчиликга маълум, сўнгги йиллари мамлакатимизда барча соҳалар сингари автомобиль ишлаб чиқариш саноати жадал ривожланиб, ҳудудларда янги заводлар қурилмоқда. Бу эса, шаҳар ва овулларимизда янги маркадаги  автотранспортлар сонининг куннан-кунга кўпайиши ва йўлларимизда тирбандликларнинг фойда бўлишига сабаб бўлмоқда.

Автотранспортларнинг бунақа тирбандиликлари авваллари Тошкент ва бошқа да катта шаҳарларда кузатилган бўлса, ҳозирги вақтга келиб, шундай аҳволлар Нукус шаҳрида ҳам кузатилмоқда. Айниқса, Дўстлик канали кўпригидан Нукус Марказий бозори, 27-26-кичик туманидаги ўқув ўринлари, Марказий масжид атрофидаги кўчалардаги вазиятлар, Тошкент меҳмонхонаси томонидан Марказий бозор томонга борадиган йуллардаги ҳолатлар одамларнинг олтиндан қиммат вақтини ўғрилаши билан бирга, айрим пайитлари автоҳалокатларнинг юз беришига сабаб бўлиб, уларга маънавий ва моддий зарарлар келтирмоқда.

Мана, шундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан қатор тадбирлар амалга оширилгани билан, бу ўзининг тўлиқ самарасин берди деб айта олмаймиз. Шунки, Нукус шаҳридаги кўпчилик йўллар ушбу нуқталарда ўзаро кесишиб, Марказий бозор янида ҳар томонга бўлинади. Шунинг билан бирга, минг афсуски, йилнинг барча мавсумларида республикамиз, шу жумладан, Нукус шаҳридаги барча мактаблар, бола боқчалар, олий ва ўрта таълим ўқув юртлари, иш ўринлари тонги саот 8:30-9:00 да бошланиб, тушки ва кечки пайтлари бирдек вақтда тамомланади. Бу эса, автотирбандликларнинг юз беришига асосий сабабларнинг бири десак бўлади.

Шу сабабдан, мен ушбу жамият аъзоси сифатида, республикамиз ҳукумати ва таълим соҳаси раҳбарларидан олий ва ўрта таълим ўқув юртларининг дарс бошланиш вақтини баҳорги ва кузги мавсумларда тонгги саот 8:00 га ўзгартсак мақул чиқар деб ўйлайман. Шунингдек, қиш мавсумида йўлларнинг ҳолатидан келиб чиқиб, дарс вақтин ўзгартиб бориш лозим. Шундагина сўнгги йиллари йўлларимизда кўзатилаётган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олган бўлар эдик, деган фикрдамиз.

Адилбай Оразов,    

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси