120 дан ортиқ мураккаб амалиётлар ўтказилди

Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи ёрдамга муҳтож, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консултатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу мақсадда навбатдаги «Эзгулик манзили» ижтимоий-тиббий акцияси ўтказилди. Унда Тошкент шаҳридаги етакчи клиника ва марказларнинг тажрибали мутахассислари иштирок этмоқда.
Нукус шаҳридаги Республика болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ташкил этилган ушбу акциянинг кўзланган асосий мақсади – Жамғарманинг тиббий дастурларига асосан оғир ташхисли бемор болаларни даволаш, бепул дори воситалари билан таъминлаш, уларнинг саломатлигини барқарор тиклаб бориш, пировардида жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган бемор болаларда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказишдан иборат.




Инсон қадри учун тамойили асосида ўтказилаётган ушбу акция доирасида 120 дан ортиқ мураккаб амалиётлар ўтказилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги