Сенатда парламент делегациялари билан учрашувлар бўлиб ўтди

174

Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Кипр, Чехия ва Хорватия мамлакатлари парламентлари делегациялари билан учрашувлар ўтказди.

Делегацияларнинг аъзоларига Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қонунчиликни такомиллаштириш, давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан маълумот берилди.

Суҳбат мобайнида парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини кенгайтириш, қонун ижодкорлиги, ижтимоий сиёсат, давлат бошқаруви ва минтақалараро ҳамкорлик соҳаларида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.