10 фуқаронинг бандлиги таъминланди

206

Сўнгги йиллари мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида халқнинг иш билан бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу йуналишда кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, жавобгар ташкилотлар томонидан ишсиз фуқаролар, шу жумладан, хотин-қизларни, чет эллардан қайтиб келганларни иш билан таъминлашга диққат қаратилмоқда.

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Кегейли туманида ҳам ушбу йуналишда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Кегейли туманида туман ҳокимлиги, Прокуратураси, Ички ишлар бўлими ва Бандлик бўлими томонидан ўтказилган ярмаркада тумандаги 26 муассаса, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари ўзларида мавжуд бўлган, 148 бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Унда туман фуқаролари янги иш ўринлари билан яқиндан танишиб, таклиф этилган иш ўринларига 10 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси