Учрашув ёшларни руҳлантирди

182

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Чунки ёшлар келажагимиз пойдевори, эртанги кунимиз бунёдкорларидир.

Тўрткўл тумани ҳокими Р.Шамуратов раҳбарлигида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. Унда ҳоким тумандаги талабчан, ақлли ёшлар сони кундан-кунга ортиб бораётганини фахр билан таъкидлади.

«Ёш китобхон» танловининг республика босқичида 1-ўринни эгаллаган «Келтеминар» қишлоғидаги 10-сонли мактабни тамомлаган ва айни пайтда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси Холдурдиева Ўғилжерен Абажон қизи Президент совғаси «BYD Chazor» электромобили билан тақдирланган эди.

Учрашувда О.Холдурдиева ва унинг отаси А.Союнов билан бир қаторда ғолибнинг устозлари сўзга чиқди. Улар ёшларга яратилган шундай имкониятлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди ва ёшларни китоб мутолаасига чорлади.

Шунингдек, ўтказилган тадбир давомида мамлакатимиздаги иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган «Улуғбек» жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган «Мирзо Улуғбек ворислари» интеллектуал танловининг туман босқичи ғолиблари ҳам тақдирланди.


Қорақалпоғистон ахборот агентлиги