Рус қўшинлари Украинада фаоллашгани айтилмоқда
Украиналик зобитларнинг ижтимоий тармоқдаги чиқишлари, Киевдаги Бош штаб ва СNN билан суҳбатлашган аскарлар маълумоти таҳлили Россия армияси ҳужум амалиёти бутун фронт бўйлаб кучайганидан дарака бермоқда.
– Бу Украина анча вақтдан бери огоҳлантириб келаётган рус кучлари баҳорги йирик ҳужумининг бошланишими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас. Бинобарин, РФ раҳбари америкалик ҳамкасбини “хафа қилиб қўйш”дан хавотирланмаётган кўринади.
– Агар Кремль тинчликка жиддий ёндашса, “бир неча ҳафта ичида” қарор қабул қила олади, – деди Давлат котиби Марко Рубио.
Бир неча ойдан бери энг шиддатли жанг Донецк вилоятидаги асосий логистика маркази – Покровск шаҳри жанубида кечмоқда. Украина армияси йил бошидан буён бир неча кичик тактик муваффақиятга эришиб, Россиянинг Покровск томон юришини қисман ортга қайтарди.
Мусулмон Зиё, ЎзА