Нукусда баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди (+видео)

136

Нукус шаҳрида баскетбол бўйича U-18 ёшдаги ўсмир ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасига старт берилди. Унда Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидан жамоалар иштирок этмоқда.

Мусобақанинг очилиш маросимида сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири Еркин Қутибоев ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимизда баскетболни янада ривожлантириш, ёшлар орасида уни оммалаштириш ҳамда бу йўналишда амалга оширилаётган тизимли ишлар ҳақида алоҳида таъкидлади.

Мусобақа 8 апрелга қадар давом этади.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВЖ (сурат ва видео), ЎзА