Дунёдаги энг катта мусиқали фаввора 5 ойга ёпилади (+видео)

104

Жорий йилнинг 20 апрель санасидан бошлаб Дубайдаги дунёнинг энг катта мусиқали фаввораси вақтинчалик ёпилади.

«Бурж Халифа» биноси ёнида жойлашган фавворада 19 апрель куни сўнгги шоу бўлиб ўтади ва шундан сўнг фавворада 5 ойлик реконструкция ишлари олиб борилади.

Ҳозирда фаввора барча учун ҳар куни 18:00 дан 23:00 гача ҳар ярим соатда бепул шоу намойиш этмоқда.

Маълумот учун, фонтан дунёдаги энг баланд мусиқий фаввора ҳисобланади. У бир сонияда 140 метр баландликка 830 000 литрдан ортиқ сувни отиб, ёрқин чироқлар ва мусиқа жўрлигида намоён бўлади. Унда Майкл Жексон, Андреа Бочелли ва бошқа жаҳонга машҳур ижрочиларнинг қўшиқлари янграйди.

Мадинабону Насриева, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА