Орол маданияти саммити: мулоқот ва ҳамкорлик учун платформа

195

Муносабат

Президентимизнинг жорий йил 28 мартдаги қарорига мувофиқ, 4-6 апрель кунлари биринчи Орол маданият саммити Самарқанд иқлим форуми билан уйғун ҳолда Самарқанд ва Нукус шаҳарларида юқори савияда ташкил этилади.

Орол маданият саммити – Орол денгизи минтақасидаги экология, маданият ва барқарор ривожланиш бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилиш мақсадида санъат, фан ва жамоат ҳаракатлари вакилларини бирлаштирувчи ноёб анжуман ҳисобланади. Саммит турли мамлакатлардан келган мутахассислар ва ижодкорларни бир жойга тўплаб, уларга ғоя алмашиш, ҳамкорлик стратегияларини ишлаб чиқиш ва инновацион лойиҳаларни тақдим этиш имкониятини яратади.

Орол маданияти саммити Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган янги лойиҳадир. Шунунгдек саммит Орол денгизи экотизимини асраб-авайлаш, шунингдек, маҳаллий маданиятни халқаро майдонда оммалаштириш бўйича янги стратегияларни шакллантиришга хизмат қилади.

Хабарингиз бор, мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” дастури доирасида ҳар йили 200 миллион туп дарахт экилмоқда. Ўтган 3 йилда 698 та боғ ва 316 та жамоат парки ташкил этилди. Орол денгизининг қуриган тубида қарийб 2 миллион гектарли бутазор барпо этилди. Бундан кейин хам ижобий ишлар давом эттирилади.

Саммитнинг узоқ муддатли самараси мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, барқарор ривожланиш лойиҳаларига инвестицияларни жалб қилиш ва маҳаллий тадқиқотчилар учун янги имкониятлар яратишдан иборат. Келгусида иштирокчилар географиясини кенгайтириш, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ва минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш учун инновацион ечимларни жорий этиш режалаштирилган. Орол маданияти саммити нафақат муҳокамалар майдони, балки Оролбўйи меросини асраб-авайлаш ва келажакда ривожлантиришга қаратилган ҳақиқий ҳаракатлар майдонига айланишига ичонамиз.

Биринчи Орол маданияти саммити 4−6 апрель кунлари Самарқанд ва Нукус шаҳарларида Самарқанд иқлим форуми билан бир вақтда бўлиб ўтиши режлаштирилган. Хабарингиз бўлса, Ўзбекистон 2023 йил 22−24 март кунлари в Нью-Йоркда (АҚШ) бўлиб ўтган БМТнинг сув ресурсларига бағишланган конференциясида Орол маданияти саммити лойиҳасини амалга ошириш ташаббусини илгари сурган эди. Ушбу қарорга асос, саммит ҳар 18 ойда – баҳор ёки кузда ўтказилади. Саммит Қорақалпоғистоннинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшадиган экологик, ижтимоий ва маданий ечимларни излаш учун маҳаллий ва халқаро фаоллар, рассомлар ва олимларни бирлаштиради.

Қабул қилинган қарорга мувофиқ, экологик муаммоларни ҳал қилиш бўйича Оролбўйи минтақаси ва дунёнинг бошқа минтақаларида юзага келган экологик муаммоларни муҳокама қилиш, оқилона ечимларни тақдим этиш учун глобал платформа яратиш ва ушбу муаммоларни ҳал этишда фанлараро ёндашувларни ривожлантириш кўзда тутилганлиги билан ахамиятли. Шунингдек, барқарор қарорлар ва стратегияларни ишлаб чиқишга қаратилган таълим дастури асосида Орол мактабини яратиш билан бирга етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассислар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Оролбўйи минтақасида сув ва тупроқ тадқиқотларини ўтказишади. Бизнинг иқлим шароитимизга мос қишлоқ хўжалиги экинларини ўрганишга ихтисослашган лаборатория платформаси яратилиб уни ушбу йўналишда амалга оширадиган илмий тадқиқотларнинг ўқув-амалий майдонига айлантириш режалаштирилганлигини айтиб ўтиш жоиз.

Шундай қилиб, Орол маданияти саммити минтақанинг экологик ва маданий муаммоларига эътиборни жалб қилишда муҳим рол ўйнайди. У халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади, ижодкорларни ечимлар топишга илҳомлантиради, Орол денгизини ва маҳаллий жамоаларнинг маданий меросини асраб-авайлашдан манфаатдор бўлган одамларни бирлаштиради.

Олимжон Дуйсенбаев,

филология фанлари номзоди, доцент.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги