Соҳадаги муҳим масалалар таъкидланди

2025 йил 1 апрелда «Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда фойдаланишнинг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинган эди. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан Беруний тумани прокурори М.Атаджанов бошчилигида мажилис бўлиб ўтди.
– Соҳа вакиллари иштирокида танқидий тарзда ўтказилган мазкур йиғилишда 2025 йил давомида электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш ҳамда тежаш самарадорлигига эришиш, бу борада энергия тежамкор ускуналардан фойдаланиш, муқобил энергияга тўлиқ ўтиш зарурлиги таъкидланди, – дейди туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими бошлиғи берган маълумотда.
Шунингдек, электр таъминоти корхонаси томонидан бу йилги лойиҳалар тақдимот қилинди. Мутахассислар томонидан зарур тавсиялар берилди.


Соҳада коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш эътибор марказидаги масалалардан бири бўлди. Шунингдек, электр энергияси ва табиий газга ноқонуний равишда уланган истеъмолчиларга қонуний тартибда чора кўриш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги