Германияда уч томонлама миграция меморандуми имзоланди

Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар бермоқда. Берлинда Ўзбекистон фуқароларини Германияда иш билан таъминлашга доир уч томонлама меморандум имзоланди. Ҳужжат «Mikrokreditbank», «International People IP GmbH» вa «German Sparkassenstiftung for International Cooperation» ўртасида тузилди.
Меморандумга кўра, ўзбекистонлик мутахассислар гастрономия, логистика ва озиқ-овқат саноати соҳаларида ишлаш учун Германияда дуал таълим асосида ўқитилади. Улар тил курслари, виза расмийлаштириши ва яшаш жойи билан таъминланади.
Тошкентда немис тили ўқув маркази ва дуаль таълим маркази фаолият бошлади. Бу ҳамкорлик Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги миграция битимини амалиётга татбиқ этишга хизмат қилади.