Ўмондан Ўзбекистонга мунтазам ҳаво қатнови йўлга қўйилади

99

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги маълумотига кўра, «Ўзавиация» томонидан Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан, 2025 йил 2 апрель санасида «Oman Air» авиакомпанияси Масқат – Тошкент – Масқат йўналишида мунтазам рейс қўйиши учун «Фойдаланиш рухсатномаси» расмийлаштирилди.

Парвоз «Boeing-737» ҳаво кемасида амалга оширилади.

М.Пирматова, ЎзА