Япония Марсга қўниш платформасини ишлаб чиқмоқчи

116

Япония космик агентлиги (JAXA) Марсга турли тадқиқот воситаларини хавфсиз қўндира оладиган қўниш платформаси яратиш учун асосий технология ишлаб чиқиш режаси билан ўртоқлашди.

«Space News» хабар беришича, шамоллатиладиган ҳимоя экранидан фойдаланишга асосланган мазкур тизим платформани Марс атмосферасида керакли тезликкача секинлаштириш имконини беради. Якуний босқичда двигателлар ишлаган ҳолда юмшоқ қўнишни таъминлайди.

Лойиҳанинг техник тафсилоти ошкор этилмаган. JAXA мутахассислари таъкидлаганидек, бундай тизим ёрдамида Марсга оғирлиги 200 килограммгача юк, масалан нисбатан кичик роверсларни етказиш мумкин. Агентлик муҳандислари ва олимлари бу гал 2024 йил январда  Ойга қўнган SLIM модулини юборишда фойдаланилган тажрибани қўлламоқда.

Умуман, миссия JAXAга жуда кўп қимматли маълумот тақдим этди. Яқин келажакда тупроқ намунаси йиғиш учун Марснинг Фабос сунъий йўлдошига зонд юбориш назарда тутилган.

Пуфланадиган ҳимоя экранининг афзаллиги шундаки, юқори тезликда тўхтатиш учун мураккаб парашют ёки оғир қалқон билан ишлаш шарт эмас. Материалшунослик соҳасидаги замонавий ютуқлар юмшоқ бирикмадан енгил ва ихчам, жуда кучли тузилмалар яратиш имконини беради.