Ёшлар Осиё чемпиони билан учрашди

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалида юнон-рум кураши бўйича икки карра Осиё чемпиони Жалғасбай Бердимуратов ва унинг мураббийи Рустам Эрназаровнинг ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви ўтказилди.
Унда Жалгасбай Бердимуратов ўзининг иштирок этган мусобақалари, тайёргарлиги, ҳар куни қиладиган машғулотлари, ғалабага эришиб халқаро аренада юртимиз байроғини кўкларда ҳилпиратиб, мадҳиямизни янгратишнинг завқи нақадар фахрли эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
Шунингдек, учрашувда тажирибали мураббий Рустам Эрназаров ҳам Жалгасбайнинг бугунгидек даражага келиш йулидаги меҳнати, тинимсиз машқулотлари ва фидойилигин алоҳида тилга олиб, мурабийларга ёшлар билан ҳамкорликда ишлаш усуллари ҳақида тушунчалар берди.
Учрашув давомида ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.



Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси