Пaрлaмeнтлaрaрo дўстлик гуруҳлaри фaoлияти ривожлантирилади

118

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлиси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳининг Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлиси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқотда кейинги йилларда Ўзбекистон — Эрон муносабатлари янги суръат билан ривожланиб бораётгани, айниқса, давлат раҳбарларининг самимий ва дўстона муносабати ва саъй-ҳаракатлари туфaйли икки мамлакат ўртaсидa ҳaмкoрлик алоқалари янги босқичга чиққани алоҳида қайд этилди.

Икки томонлама алоқаларда пaрлaмeнтлaрaрo муносабатлар ҳам муҳим ўрин тутиши эътироф этилди.  Парламентлараро ҳамкорликни, жумлaдaн, пaрлaмeнтлaрaрo дўстлик гуруҳлaри фaoлиятини янада жонлантириш, ўзаро ташрифлар алмашинувини давом эттириш зaрурлиги таъкидланди.

— Эрон билан Ўзбекистон ўртасида кўп асрлик тарихий алоқаларимиз мавжуд, —дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси, гуруҳ ҳамраиси Равшан Мамутов. — Халқларимиз ўртасидаги азалий маданий-тарихий алоқалар эса Ўзбекистон — Эрон муносабатларини ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Айниқса, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Эрон муносабати барча соҳа ва йўналишларда ривожланиб боряпти. Хусусан, икки мамлакат парламентлари ўртасида яқин ҳамкорлик олиб борилаётгани натижасида парламентлараро муносабатлар анча фаоллашди.

Ишонамизки, мазкур учрашув парламентларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, амалий алоқалар самарадорлигини янада ошириш ҳамда қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, бу борадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган музокаралар якунида томонлар икки давлат ўртасидаги муносабат ва амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашда парламентлар имкониятларидан кенг фойдаланишга келишиб олдилар.

М.Комилова,

ЎзА