Қозоғистоннинг биринчи рақамли борти Самарқанд халқаро аэропортига қўнди (+видео)
353
Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ҳам “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга етиб келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Шу ўринда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани алоҳида таъкидлаш жоиз. Барча даражаларда фаол мулоқотлар олиб борилмоқда.
Хусусан, товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 14 фоизга ошди, умумий қиймати 4 миллиард доллардан зиёд инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди.
Икром АВВАЛБОЕВ, Отабек МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА мухбирлари