Конституция –бахтли ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси

301

Қорақалпоғистон тиббиёт институтида 9-апрель-Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари қўмитаси раиси А. Атажанов, Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди раиси А. Нурлипесов, Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси бўлим бошлиғи А. Ергунусов, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари янгради. Тадбирни институт ректори в.в.б. О. Халимов очди ва бошқариб борди.

Тадбирда сўзга чиққанлар  иштирокчиларни 9-апрель-Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги байрами билан табриклаб, Конституциянинг давлат тараққиёти, халқ фаровонлиги ва демократик ҳуқуқий тизимни мустаҳкамлашдаги ўрни алоҳида таъкидланди.

Айниқса, сўнгги йилларда ёшларнинг олий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида сўз юритилди.




Тадбир сўнгида иштирокчилар мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини ошириш йуналишида амалга оширилаётган ишлар борасида фикр алмашишди.

Адилбай Оразов,

 Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси