Халқимизнинг миллий қадриятлари тарғиб қилинмоқда

161

Қораўзак туманида «Аёл-қадриятлар давомчиси» танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Танловда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларидан фаол хотин-қизлар гуруҳлари иштирок этди.

Унда иштирокчилар миллий қадриятлар, урф-одат ва анъаналарни тарғиб қилиш, оилавий тарбия ва маънавиятни мустаҳкамлаш борасида ўз билими, эпчиллиги ва зукколигини намойиш эта олди.

Танлов якунида Есим маҳалла фуқаролар йиғини «Тумарис она» жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.



Тадбир сўнгида иштирок этган жамоалар туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг диплом ва совғалари билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси