IFMA вице-президенти Ҳасан Йилдиз Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди

173

Шу кунларда Муайтай ассоциациялари халқаро федерацияси (IFMA) вице-президенти, Европа ва Туркия муайтай федерациялари раиси Ҳасан Йилдиз мамлакатимизда бўлиб турибди.

Мартабали меҳмон Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Уни МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов кутиб олди. Учрашув давомида Ҳ.Йилдиз ва О.Қосимов жорий йилда Ченду шаҳрида ўтказиладиган Бутунжаҳон спорт ўйинлари, Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган Ислом бирдамлиги ўйинларига ўзбекистонлик спортчиларни пухта тайёрлаш борасида фикр алмашди.

Шунингдек, мамлакатимизда ушбу спорт турини янада ривожлантириш, ёшлар орасида оммавийлигини ошириш ва халқаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш борасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА