Йилнинг энг яхши тарбиячилари аниқланди

Чимбой тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори ўринбосарлари ҳамда тарбиячилари ўртасида «Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2025» касбий кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Танловда педагог-ходимлар 6 номинация бўйича, уч шартда ўзларининг педагогик маҳорат ҳамда ижодий қобилиятларини кўрсатди.
Танлов якунида, «Энг яхши директор ўринбосари» номинацияси бўйича 26-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори ўринбосари Света Шинибекова, «Энг яхши жонкуяр тарбиячи» номинацияси бўйича 2-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Шахноза Амангелдиева, «Энг яхши ижодкор-ихтирочи тарбиячи» номинацияси бўйича 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Дилором Оринбаева, «Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи» номинацияси бўйича 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Қуралай Бердимуратова, «Энг яхши эко-тарғиботчи тарбиячи» номинацияси бўйича 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Гулбахар Пирярова, «Янги Ўзбекистонда янги авлод болаларини манавий етукликка элтувчи тарбиячи» номинацияси бўйича 26-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Шолпан Нуржановалар биринчи ўринларни енгиб олишга муяссар бўлди ва танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йулланмани қўлга киритди.





Ўтказилган танлов якунида, ғолиблар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалар мукофотланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси