Ўзбекистон Президенти Еврокомиссия Президенти билан учрашув ўтказди

443

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни «Марказий Осиё – ЕИ» биринчи саммити доирасида Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен билан суҳбат ўтказди.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

4 апрель куни бўлиб ўтадиган минтақалараро саммит ва иқлим форумини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.