Қорақалпоғистон кадастр: турар жой қуриш учун ер участкасини олишда алданиб қолманг

197

Қорақалпоғистоннинг қаерида «план» бор? Ушбу савол бўйича кадастрчиларга кўпчилик фуқаролардан мурожаат келади.

Албатта, ҳозирги вақтда аҳоли сонининг кўпайиши уй-жойга бўлган талабни, бу эса ўз навбатида, ер майдонларига бўлган эҳтиёжни келтириб чиқаради.

Ҳозирги вақтда фуқаролар томонидан ўртага тушаётган шахслардан ёки «танишлар» орқали ер участкаларини сотиб олиб, «кейин кадастр қилдириб бераман» деган сўзларига алданиб қолаётганлар учрамоқда.

Лекин, шу тариқа «қўлдан» сотиб олинган ёки ҳуқуқий ҳужжати бўлмаган ер майдонларига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмайди.

Фуқароларнинг алданмаслиги ва эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олмаслиги учун бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида уч мингга яқин ер участкалари олтмиш ойга бўлиб тўлаш имконияти билан аукционга чиқарилган.

Бунинг учун https://e-auksion.uz сайтига кириб рўйхатдан ўтиб, ўзингиз хоҳлаган ҳудуддан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан мулк ҳуқуқи асосида ютиб олиш имконияти берилган.

Туманлар кесимида аукционда турган ерлар

Беруний тумани – 50

Бўзатов тумани – 118

Қораўзак тумани – 100

Кегейли тумани – 32

Қўнғирот тумани – 52

Қонликўл тумани – 67

Мўйноқ тумани – 230

Нукус тумани – 51

Тахиатош тумани – 167

Тахтакўпир тумани – 25

Тўрткўл тумани – 217

Хўжайли тумани – 88

Чимбой тумани – 50

Шуманай тумани – 159

Элликқалъа тумани – 3

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги