Корея билан ҳамкорлик кенгаймоқда

189

Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов бошчилигидаги Қорақалпоғистон делегацияси хизмат сафари билан Корея Республикасида бўлиб турибди.

Ушбу мамлакатга ташриф давомида 518 та GROUP компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда Кореянинг Улсан провинцияси билан ҳамкорликда касбга тайёрлаш ва тил ўргатиш марказларини ташкил этиш, бу орқали талаб юқори бўлган тор мутахассисликларга йўналтириш, бундан сўнг марказ битирувчиларининг бандлигини таъминлаш ва бошқа шу каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.



Ташриф давомида Кореянинг “ECO bio” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда маиший чиқиндиларни самарали қайта ишлаш, бу орқали биогаз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳамкорлик, экин майдонларида ҳосилдорликни ошириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Учрашувда Қорақалпоғистонда чиқиндиларни қайта ишлаш орқали биогаз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида махсус корхона барпо этиш бўйича меморандум имзолашга келишиб олинди. Шунингдек, Қорақалпоқ давлат университети билан бирга биосулфатдан қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланишни йўлга қўйиш, махсус лаборатория ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

 Қорақалпоғистон ахборот агентлиги