Баҳорги экиш ишлари-мўл ҳосилга имкон яратади

167

Тахиатош туманида бу йилги ҳосил учун чигит экиш мавсуми бошланишига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Тешаев, Қўнғирот, Қонликўл, Хўжайли туманлари ҳокимлари, соҳага масъул ташкилотлар, пахта кластерлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинар давомида Президентимиз томонидан соҳага қаратилаётган эътибор, берилган имкониятлар ҳақида кенг тарзда таъкидланди. Чигит экишнинг сифатли усуллари ва фермер хўжаликлари эътибор қаратиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилди ҳамда ҳоким ўринбосарларининг ҳисоботлари тингланди.






Тадбир давомида яхши ниятлар билан далаларга дастлабки уруғлар ташланиб, туманда экиш ишлари бошлаб юборилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги