Мўйноқдаги туз заводининг янги қуввати ишга тушди

176

«Мўйноқ минерал тузи» масъулияти чекланган жамияти томонидан 2071,0 минг доллар маблағ асосида туз ишлаб чиқариш заводини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилди.

Натижада юқори навли экстра тузлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Айни пайтда ушбу корхонада тайёрланган туз маҳсулотлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларига етказиб берилмоқда. Қўшимча экспортга ҳам чиқарилмоқда.


Яқинда ушбу заводнинг кенгайтирилиши ҳисобига янги қувватлар ишга туширилди ва қўшимча 40 та янги иш ўринлари яратилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги