Жиноятчиликнинг олдини олиш-муҳим вазифа

Кегейли туманда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича 1-чоракда амалга оширилган ишларга бағишланган мажлис бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Б. Сейтназаров, туман ҳокими А. Камалов ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари иштирок этди.
Тадбирда туманда жиноятларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбирларни кенгайтириш, ёшларни жиноятчиликка қарши онгли равишда тарбиялаш ва уларга ҳуқуқий билимларни оширишга қаратилган дастурларни амалга ошириш, маҳаллаларда жиноятчиликга қарши курашишда аҳоли билан самарали ҳамкорликни йулга қўйиш вазифалари белгиланди.




Шунингдек, мазкур қарор ижросини таъминлашда маҳалла еттилиги ва тегишли ташкилотларнинг масъулияти кучайттирилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги