Аббос Файзуллаев Туркия клубига ўтадими?

161

Ҳозирда турли ахборот нашрларида ва интернет саҳифаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Россиянинг ЦСКА клуби футболчиси Аббос Файзуллаевга Туркиянинг «Галатасарой» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Иқтидорли футболчимиз ҳақиқатан ҳам Туркия клубига ўтадими? Бу маълумотлар қанчалик рост?

Яқинда ЦСКА клуби бош директори Роман Бабаев журналистларга берган интервьюсида бу масалага ойдинлик киритди. Унинг сўзларига кўра, «Галатасарой» жамоаси Файзуллаевга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар интернетда тарқалган бўлса-да, бу маълумот аслида ҳақиқатдан йироқ.

Эслатиб ўтамиз, Аббос Файзуллаев 2023 йил ёзидан бери Москва клуби сафида ҳаракат қилмоқда. Жорий мавсумда у 28 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Т.Рўзиев, ЎзА