Директорнинг меҳнат шартномаси бекор қилинди

112

Ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳридаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорининг иш фаолияти ҳақида танқидий хабар тарқалди.

Бу бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача вамактаб таълими вазирлиги расмий муносабат билдирди. Унда қайд этилишича, мазкур ҳолат вазирлик томонидан назоратга олиниб,  ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўрганиш жараёнида Г.Е. 2020 йил 12 ноябрь кунидан бошлаб Нукус шаҳри 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида ишлаб келмоқда. 2024 йилда Г.Е.нинг салбий ҳаракатлари учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари амалга оширилиб, суд жараёнлари олиб борилди.

Қорақалпоғистон Республикаси судининг 2025 йил 18 март кунги хати, Қорақалпоғистон Республикаси суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстансиясининг 2025 йил 19 февралдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 168-моддаси 3-банди билан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 18 март куни махсус буйруғига асосан Нукус шаҳри 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Г.Е.нинг меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Нукус шаҳри Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг таклифи билан ушбу мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарига мактаб директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб юклатилганлиги маълум қилинади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.