Сайловчилар билан очиқ мулоқот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Сайёра Имамова сайловчилар билан учрашиш ва ҳудуддаги мавжуд муаммоларни, жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида бўлди.
Депутат дастлаб туман кўп тармоқли поликлиникада беморлар ва шифокорлар билан мулоқот қилди. Ушбу поликлиникада тиббий кўрикдан ўтиш учун аҳолига яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Шундан сўнг тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимида беморлар ва шифокорлар билан мулоқот қилиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати ўрганилди.



Шунингдек, депутат “Олмозор” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудида янгидан қурилаётган 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти қурилиши жараёни кўздан кечирда ва қурилиш ташкилоти вакиллари билан учрашди. Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Амударё тумани филиали ходимлари билан коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасида очиқ мулоқот қилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири