Ёшларнинг бўш вақти самарали ўтмоқда (+видео)

ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани “Баркамол авлод” болалар мактабида “Маданият ва санъат”, “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати”, “Туризм ва экология”, “Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов”, “Хорижий тиллар” йўналиши бўйича 64 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилган. Уларда 1 минг 820 нафар ўқувчи билим ва маҳорат оширмоқда.
Бу ерда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни билим олишга ва касб-ҳунарга қизиқтириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида қатор чора-тадбирлар бажарилмоқда. Жумладан, мактаб жамоаси томонидан ўқувчи-ёшлар ўртасида турли кўрик-танловлар, ижодий фестиваллар ва спорт мусобақалари ташкил қилинмоқда. Бундай тадбирларда ёшларининг билим ва қобилияти яққол намоён бўлаётир.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат ва видео), ЎзА









