Янги корхона иш бошлади

117

Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка Тахтакўпир туманидаги “KAUSAR TEGIRMON” масъулияти чекланган жамият томонидан “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сутни қайта ишлаш орқали янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди.

Умумий қиймати 700 миллион сўмлик лойиҳа доирасида янги иш ўринлари яратилиб, ҳудуд аҳолисининг бандлигини таъминлашга эришилди. Корхона йилига 100 тонна сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, бугунги кунда қаймоқ, қатиқ, сметана, йогурт ва творог каби 5 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, мазкур масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 95,6 миллиард сўмлик ғалла кластерини занжирли тизим асосида ташкил этиш, яъни, ун ишлаб чиқариш, чорвачиликни ривожлантириш, жунни ва сутни қайта ишлаш лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда 115 та янги иш ўрни яратилиши режа қилинган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.