Бугун қорақалпоғистонлик боксчи Бразилияда рингга чиқади

175

Кеча Бразилияда бокс бўйича жаҳон кубогининг илк кунги беллашувлари ниҳоясига етди.

Унда -80 кг вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев, -55 кг да Миразизбек Мирзаҳаилиов, -70 кгда Иқболжон Холдаровлар ўз жангларида зафар қучди.

Бугун терма жамаомиз таркибида уч боксчимиз рингга чиқади. Шу жумладан, -60 кг вазнда қорақалпоғистонлик Мадияр Данияров  соат 23-15 да италиялик Мишель Бальдасси билан баҳслашади.

Шунингдек, мусобақада -50 кг вазнда Асилбек Жалилов  қозоғистонлик Нурзат Онгаров билан, -85 кг вазнда Акмалжон Исроилов швейцариялик Леонид Бериша билан чорак финал йулланмаси учун ўзора баҳслашади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси