Қорақалпоғистонлик боксчи жаҳон кубогида иштирок этади

245

Бугун Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида жаҳон кубоги баҳслари бошланади.

World Boxing томонидан ташкил этилаётган Жаҳон кубогининг биринчи босқичида иштирок этадиган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳам эштирок этади.

Қорақалпоғистонлик спорт муҳлислари учун муҳим томони шунда, терма жамоамиз таркибида -60 кг вазнда Мадияр Данияров ҳам баҳсларга киришади.

-Боксшимиз Мадияр Данияровнинг жаҳон кубогида иштирок этаётганидан мамнунмиз,-дейди таниқли бокс мураббийи Икрам Шамуратов.-Унга турнирда омад тилаб, фақат ғалаба кутиб қоламиз.

Терма жамаомизга Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Нодир Ғуломов, Лазизбек Зокиров, Ботиржон Маҳмудовлар мураббийлик этмоқда.

 Адилбай Оразов,Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси