Дунё суратларда
ЎзА ўқувчиларни жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан суратлар ёрдамида бохабар этишда давом этади.

Финляндия. Рованиеми осмони узра қутб ёғдусининг кўриниши.

Чилининг Валпарисо шаҳрида айрим саноат компаниялари учун квоталар оширилишини назарда тутувчи қонунга қарши норозилик намойиши пайтида маҳаллий полиция тартибни солишга уринмоқда.

Швейцария. УЕФА собиқ президенти Мишел Платини коррупция бўйича махсус апелляция суди ҳукмидан сўнг журналистлар билан мулоқотда.

Истанбул шаҳар мэри Экрем Имомўғли коррупция бўйича айбланиб ҳибсга олинганидан сўнг, унинг тарафдорлари норозилик намойишлари уюштирмоқда.

Испаниянинг Картама шаҳрида кучли ёмғирдан кейин маҳаллий аҳоли ўз уйлари ташқарисидаги кўчаларни кўздан кечирмоқда.

Ғазода Исроил ҳаво ҳужуми пайти фаластинликлар яширинишга пана жой қидирмоқда.

Австралиянинг Канберра шаҳридаги парламентда “Яшиллар” партияси сенатори Сара Хансон-Янг Тасмания штатидаги лосос балиқ фермалари бўйича ҳукумат томонидан таклиф қилинган қонунларга норозилик билдириш мақсадида пластик қопга солинган ўлик балиқни ушлаб турибди.

Индонезия. Бали ҳиндулари сув бўйида диний маросим уюштирмоқда.

Венесуэлалик муҳожирлар АҚШдан депортация қилинганидан сўнг Каракас аэропортига келиб қўнишди.

Малта. Ҳамрун шаҳридаги маҳаллий аҳоли Ҳоли байрамини нишонламоқда.

Франциялик актёр Жерар Депардье жинсий зўравонлик бўйича айбланиб судга тортилди.

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида ер усти метроси қурилиш жараёнида ишчилар устунлар орасига бетон тўсинлар ўрнатишмоқда.

Саудия Арабистони. Макка шаҳридаги Каъбатуллоҳ атрофида мусулмонлар Рамазон ойи кечаси намоз ўқишмоқда.

Покистон. Жамшоро шаҳридаги маҳаллий аҳоли вакиллари Ҳинд дарёсининг қуриган қисмида юришмоқда.

Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакат ҳаво кучларининг Лухил-Сант-Савер авиабазасига ташрифи чоғида ҳарбийлар олдида нутқ сўзлади.

Мусобақа иштирокчилари Жанубий Африкадаги “Absa Sape Epis” велопойгасининг тўртинчи босқичида қатнашмоқда.

Жанубий Корея. Геонгсанг провинциясидаги қишлоқда кучли шамол туфайли юзага келган ўрмон ёнғинидан сўнг уйлар ёниб кетмоқда.

Германия. Таунусдаги ўрмонда кийиклар тўдаси қайинзор орасидан чиқиб келмоқда.

Хитой полицияси ходимлари одамсимон робот ва робот ит ҳамроҳлигида Шанхайда бўлиб ўтаётган Формула 1 мусобақасида чиқиш қилмоқда.
Ўткир Мирзо тайёрлади.
ЎзА