Тез ёрдамга енгил автомобиль берилди

284

Ипотека банк ОТП Group томонидан Республика тез тиббий ёрдам марказига 10 дона BYD Seagull русумли замонавий электромобиллар тақдим этилди.

Ушбу электромобиллар Республика тез тиббий ёрдам марказининг 10 та ҳудудий филиаллари ўртасида тақсимланган эди.

Қорақалпоғистон Республикасига етиб келган бир дона BYD Seagull русумли замонавий электромобилни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири М.Қурбонов Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимларига топширди.

– Бу берилаётган BYD электромобиль фельдшерлар бошқарувига берилади. Соғлиқни сақлашнинг махсус тартиби асосида тест режимида носилка (замбилсиз) енгил чақирувларга бориш мақсадида фойдаланилади. Ушбу электромобиль экологик жиҳатдан ҳам қулай бўлиб, ҳавонинг ифлосланишига зарар етказмайди, – дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори И.Нуримбетов.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги