Ёш футболчилар беллашуви

292

Нукус Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайерлаш маркази ўйингоҳида футбол бўйича «Умид ниҳоллари – 2025» спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Унда ушбу мусобақанинг ҳудудий босқичларида ғолиб бўлган жамаолар иштирок этди.

Ўсмир футболчиларимизнинг истъедодини кўрсатиш ва ўларнинг маҳоратин оширишга хизмат қиладиган ўйинлар якунида, Қораўзак тумани жамаоси барча рақибаларин мағлуб этиб, мусобақанинг финал босқичига йулланмани қўлга киритишга муваффақ бўлишди.






Нукус ва Муйноқ тумани ёшлари эса, совринли иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашга эришди.

Мусобақа якунида, ғолиб жамаолар махсус диплом, медаль ва  кубоклар билан тақдирланди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси