Кая Каллас Марказий Осиё мамлакатларига келади

251

27-28 март кунлари Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Кая Каллас Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафар уюштиради. Бу ҳақда ташкилотнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Юқори мартабали мулозим дастлаб Ашхободда Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари иштирокида бўлиб ўтадиган ЕИ – Марказий Осиё вазирлар учрашувига раислик қилади. Ушбу тадбирда халқаро геосиёсий вазиятнинг минтақага таъсири, транспорт ва рақамли ўзаро боғлиқлик, стратегик хом ашё, энергетика ва сув ресурслари, савдо, таълим ва тадқиқот масалалари муҳокама қилинади.

Шу куни ЕИ вакили билан матбуот анжумани режалаштирилган.

Ташриф доирасида Кая Калласнинг Ўзбекистон ва Қозоғистонга ҳам келиши кутиляпти.

Н. Зиёдуллаева тайёрлади. ЎзА