Оролбўйида енгил атлетикага эътибор

155

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида бошқарма раҳбарияти ва Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими масъуллари иштирокида ҳудудда енгил атлетика спорт турларини оммалаштириш бўйича бўлиб ўтган учрашувда бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Ушбу вазифалар ижроси юзасидан бўлим жойлашган хонада Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилиб, компьютер техникалари ва барча зарур мебель жиҳозлари билан таъминланди.

Таъкидлаш жоиз, Қорaқaлпоғистон Республикаси спорт вазирлиги тасарруфидаги 17 та спорт мактабида енгил атлетика бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда 32 нафар малакали мураббий 1 минг 161 нафар енгил атлетика билан шуғулланувчи ёшга машғулот ўтказилади.

Муносиб меҳнат шароитларида хизмат қилиш мураббий ва спортчиларга янада ғайрат бағишлаб, юқори марралар сари чорлаши шубҳасиз.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.