Самбочимиз халқаро турнир совриндори бўлди
142

Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида самбо бўйича ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчи совриндорлар қаторидан жой эгаллади.
Икки кун давом этган Самбо асосчилари кубогида 17 та давлат вакиллари самбо ва жанговар самбо йўналишидаги беллашувларда ғолиблик учун кураш олиб боришди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шерзод Исманов жанговар самбонинг -79 килограмм вазн тоифасидаги муросасиз беллашувларида Озарбайжон, Беларусь, Мўғулистон каби давлат вакиллари билан куч синашди. Ярим финал остонасида россиялик Шарип Кудавасовга кичик ҳисобда имкониятни бой бериб, бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиздан устун келган Кудавасов финалда ҳамюрти Кишвар Худоёровни мағлуб этиб, олтин медаль соҳиби бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА