Жавоҳир Синдоров “Titled Tuesday” ғолиби

163

Маҳоратли шахматчимиз Жавоҳир Синдоров дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари ўртасида ҳар ҳафтанинг сешанбасида ўтказиб келинадиган “Titled Tuesday” онлайн турнири ғолиби бўлди ва 1 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофотга эга чиқди.

Ёш гроссмейстеримиз дунё шахмат юлдузлари қатнашган турнирда 11 имкониятдан 9,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўринни эгаллади.

Ҳиндистонлик тажрибали шахматчи, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу иккинчи, америкалик Ҳикару Накамура учинчи ўриндан жой эгаллади.

Жавоҳир Синдоров мусобақа давомида Магнус Карлсенни яна бир бор мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Т.Рўзиев, ЎзА