ЕИ ноёб металларни қазиб олишни кенгайтирмоқчи

Европа Иттифоқи Хитойга қарамлигини камайтириш ва келгуси ўн йиллик бошига қадар ер қаъридаги ноёб металлар билан ўзини-ўзи таъминлаш даражасини 65 фоизга эришиш ниятида, деб хабар бермоқда “Казинформ” ахборот агентлиги.
Европа комиссари Стефан Сежурне таъкидлаганидек, ЕИнинг 13 давлатида хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича 47 та стратегик лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
Шунингдек, 14 турдаги стратегик хомашёни қазиб олиш ва ундан бутун Европа учун фойдаланиш имкониятини кенгайтириш режалаштирилган.